Кириш Регистрация
30/10 00:45 Милан 0-2 Наполи
30/10 17:00 Порт 1-3 Лион Сити Сэйлорс
30/10 22:30 Эмполи 0-3 Интер
30/10 22:30 Венеция 3-2 Удинезе
31/10 00:45 Аталанта 2-0 Монца
31/10 00:45 Ювентус 2-2 Парма
31/10 22:30 Женоа - Фиорентина
01/11 00:45 Комо - Лацио
01/11 00:45 Рома - Торино

Боксчиларимизнинг 13 нафари жаҳон чемпионати ярим финалида

Баҳо:
+ | -

Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар боксчиси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақанинг чорак финал баҳсларида ўз вазн тоифасида Сайфиддин Собиров, Собиржон Тастанов, Самандар Олимов, Абдулазиз Жўрақулов, Муҳаммад Азизбек Исмоилов, Жафарбек Шаҳбозов, Акмалжон Исроилов, Ҳалимжон Мамасолиев ва Шаҳзод Полвонов йигитлар ўртасида, Жасмин Тоҳирова, Ойша Тоирова, Рухшона Парпиева ҳамда Собирахон Шаҳобиддинова қизлар орасида муваффақият қозонди.

Маълумот ўрнида: бугун, 31 октябрь куни жаҳон чемпионатининг дастуридан ярим финал жанглари ўрин олган. Яна шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, IBA томонидан ҳаваскор бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган мазкур чемпионатнинг мукофот жамғармаси 500 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақада чорак финалга йўл олган барча боксчилар минг, бронза медали соҳиблари 2 минг, кумуш медали эгалари 4 минг, жаҳон чемпионлари эса 8 минг АҚШ доллари мукофот пули олади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Испанияда ўтказилган ушбу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 3 кумуш ва 2 бронза жами 10 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олган эди.

Киритилди: 11:33, 31.10.2024.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.