"Навбаҳор" клубини келаси мавсумда Тимур Кападзе бошқараши мумкин. Бу ҳақда Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм-каналида маълумот берди.
Айни дамда Наманган томони мураббийга таклиф билан чиққан. "Лочинлар" совринлар учун курашадиган, ёшартирилган, хужумкор футбол ўйнайдиган жамоа қурмоқчи.
Кападзе 3 ноябрь санасида Ўзбекистонга қайтади ва музокараларни финал қисми бошланади.