"Манчестер Юнайтед" мураббийлар штаби аъзоси Даррен Флетчер ҳакамларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлари учун учта ўйинга дисквалификация қилинди ва 7500 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди, деб хабар беради Англия футбол ассоциацияси расмий сайти.
Собиқ футболчи номақбул хатти-ҳаракатини тан олди, аммо ўзини тажовузкор тутганини рад этди. BBC Sport хабарига кўра, клуб ФАнинг ушбу қарори устидан шикоят қилмоқчи.