Франция Суперкубоги учун баҳс Қатарда бўлиб ўтиши мумкин.
RMC Sport хабарига кўра, Франция Профессионал Футбол Лигаси (LFP) ўйинни Доҳада ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда ва Қатар расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда. Битим ҳали имзоланмаган.
Дастлаб, 2024 йилги Франция Суперкубоги учун ўйин 8 август куни Пекинда ўтказилиши режалаштирилган ва Франция-Хитой дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 60 йиллигига тўғри келганди. Ташкилотчилар ўйинни Хитойда ўтказиш учун якуний рухсат олмагани учун баҳс қолдирилди.
LFP ҳали ўйин учун жой топа олмади. Агар Қатар билан келишувга эришилса, ўйин 2025 йилнинг январида бўлиб ўтади. Кубок учун Франция кубоги чемпиони ва ғолиби "ПСЖ" ва Лига 1 кумуш медали соҳиби "Монако" жамоалари кураш олиб боради.