Лионель Скалони Аргентина терма жамоаси футболчиларини танқид қилмоқчи эмас.
Жамоа ЖЧ-2026 саралаш босқичида Парагвайга (1:2) мағлуб бўлди. Бу мағлубият аргентиналиклар учун сўнгги 4 учрашувдаги иккинчиси бўлди.
"Мен футболчиларни танқид қилмоқчи эмасман. Мен уларни қўллаб-қувватлаш учун шу ердаман. Учрашув қийин бўлишини билардик. Биз олдинга интилмоқчимиз ва янги ўйинчиларимизга ишонч қозонишларига ёрдам бермоқчимиз.
Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо иккинчи бўлим бошида рақибнинг голи ҳаммасини мураккаблаштирди. Парагвай термасини табриклашимиз керак, улар яхши ҳимояланишди.
Биз йўлга қайтишга умид қиламиз. Жамоа ҳар доим ҳаракат қилади, ҳар доим бор кучини беради. Биз таҳлил қиламиз ва нимани яхшироқ қилишимиз мумкинлигини тушунамиз", - деди аргентиналик бош мураббий.
Аргентина терма жамоаси навбатдаги саралаш учрашувини 20 ноябрь куни ўз майдонида Перуга қарши ўтказади.