Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Конор Галлахер Жуд Беллингем ва Кёртис Жонс билан ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Грецияга қарши Миллатлар лигаси ўйинида "уч шерлар" ярим ҳимоясида "Реал" ва "Ливерпуль" вакиллари билан трио ҳосил қилди. Учрашув британияликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 3:0.
"Беллингем ва Жонс энг яхши ўйинчилар ва улар билан ярим ҳимояда ўйнаш менга завқ бағишлади. Тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам яхши ўзаро ҳаракат қилганимизни ҳис қилдим. Ажойиб ижро", - деди Галлах BBC билан суҳбатда.
Якшанба куни Англия терма жамоаси ўз уйида Ирландия термасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.