Кириш Регистрация

Афсоналар ўртасидаги ўйинда «Барселона» пенальтилар сериясида «Реал»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+1 | -

Доҳа шаҳрида "Реал" ва "Барселона" клуби афсонавий футболчилари ўртасида шоу-учрашув бўлиб ўтди.

Баҳснинг асосий вақтда 2:2 ҳисобида якунланди. Беллашувнинг биринчи бўлимида "Барселона" афсоналари Жулининг аниқ пасидан сўнг Хуан Пабло Сориннинг голи билан ҳисобни очди. Кейин Роналдиньо жарима зарбасидан гол уриб, устунликни икки баробар оширди.  

Иккинчи бўлимда "Реал" афсоналари ҳисобни тенглаштиришди. Дастлаб Луиш Фигу ҳисобни қисқартирган бўлса, кейин Эдвин Конго мувозанатни тиклади.

Пенальтилар сериясида эса каталонияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.  

Ўйинда қатнашган машҳур футболчилар:  

"Барселона": Витор Байя, Фернандо Наварро, Франк де Бур, Эрик Абидаль, Хуан Пабло Сорин, Гаиска Мендьета, Роберто Трасоррас, Людовик Жюли, Ривалдо, Роналдиньо, Давид Вилья

"Реал": Франсиско Буйо, Антонио Нуньес, Фернандо Санс, Франсиско Павон, Рауль Браво, Кларенс Зеедорф, Луис Милла, Луиш Фигу, Савио, Хосе Эмилио Амависка, Эдвин Конго.

Бу ўйин мухлисларга яна бир бор "эл-класико" муҳитини ҳис этиш имкониятини берди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:10, 29.11.2024.
Ўқилди: 6485 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5690]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3356]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2959]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2810]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2630]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2517]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2088]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1993]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1897]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик