Бир неча дақиқа олдин ўз тарихидаги энг юқори натижани кўрсатиб, Россия чемпионатининг "бронза" медалларини қўлга киритган "Анжи" жамоаси бош мураббийи Гуус Хиддинк ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Одил Ахмедовнинг нима сабабдан иккинчи бўлим бошида майдонга туширилганига изоҳ бериб ўтди.
Журналистларнинг "Диаррани танаффусда Аҳмедовга алмаштирганингиз нима билан боғлиқ" деган саволига жавоб бераркан голландиялик мутахассис шундай деди: "Ўйиндаги биринчи сариқ карточкасига қарамай меҳмонлар футболчиси яна Диаррага нисбатан қўпол подкат ишлатди. Натижада Диарранинг тиззаси жароҳат олди ва уни Аҳмедов билан алмаштирдик".
"Ҳозир унинг "Анжи"даги келажаги ҳақида гапирадиган вақт эмас", дейди Хиддинк. Сабаби олдинда ҳали яна бир чемпионат учрашуви ва кубок финали турибди. Умуман, жамоанинг Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан чиқа олганини ҳисобга олиб айтганда, голландиялик мутахассис ушбу мавсумдаги натижалардан қониқиш ҳосил қилганини яшириб ўтирмади.