"Милан" бош мураббийи Пауло Фонсека жамоадаги жароҳатлар ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" "Црвена Звезда" билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ (2:1) иккита мажбурий алмаштиришни амалга оширганди.
"Тафсилотларга кирмоқчи эмасман, футболчиларга ҳозирги вазият ҳақида ўз фикрларимни айтаман. Лекин биз тўхтамаймиз, мен "Милан" ғалаба қозониши учун ҳамма нарсани қиламан. Агар мен ўйинчиларни ёшлар жамоасидан асосий таркибга олиб ўтиш керак бўлса, мен буни қиламан", - деди Фонсека Football Italia билан суҳбатда.
"Милан" Италия чемпионати турнир жадвалида еттинчи, Чемпионлар лигасида эса Фонсека шогирдлари олти учрашувда 12 очко жамғариб, 12-ўринда бормоқда.