"Велес Сарсфилд" футболчилари ўз жамоалари мухлислари билан муштлашишди.
Воқеа Аргентина кубоги ўйинидан сўнг содир бўлган, унда "Велес Сарсфилд" ўз майдонида "Сентраль Кордоба" клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Қайд этилишича, футболчиларнинг қариндошлари футболчиларни танқид қилган ва ҳақорат қилган "Велес" мухлисларига танбеҳ берган. Томонлар ўртасида тортишув келиб чиққан ва шундан сўнг жанжал келиб чиққан.
Бир нечта ўйинчилар ўз оилаларини ҳимоя қилиш учун трибунага югуришди ва мухлисларни уришди. Муштлашув натижасида Сантьяго Касерес ва Халил Элиаснинг рафиқалари жароҳатланган.
Қайд этилишича, клуб президенти Фабиан Берланга воситачи бўлишга уриниб кўрган, бироқ муваффақиятсизликка учраб, ерга қулаган.