Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

ФИФА 2024 йилнинг охиригача ЦСКАдан трансфер тақиқини бекор қилади

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2024 йил охиригача Москванинг ЦСКА клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга қўйилган тақиқни бекор қилади. Бу ҳақда First Sport телеграм канали хабар берди.

Аввалроқ, Нидерландиянинг “Ҳеренвен” клуби олдидаги трансфер қарзи туфайли ЦСКАга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган эди. Қайд этилишича, яқин ҳафталарда "Херенвен" Нидерландия ҳукумати билан ҳужумчи Чидера Эжуке учун 3,1 миллион евролик қарз бўйича якуний тўловни олиш схемасини келишиб олиши керак, шундан сўнг ФИФА тақиқни автоматик равишда бекор қилади.

Шу тариқа, ЦСКА 2025 йилнинг 23 январидан 21 февралигача очиқ бўлган Россия Премьер-лигасининг қишки трансфер ойнасида янги келганларни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

Киритилди: 22:45, 13.12.2024.
Ўқилди: 840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.