Армандо Броя Англия кубоги баҳсида тўқнашувдан сўнг жиддий жароҳат олганди.
Кеча "Челси" форварди ижара асосида тўп тепаётган "Эвертон" клуби Англия кубогида "Питерборо"ни мағлуб этди (2:0).
Броя "Гудисон Парк"даги ўйиннинг 68-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Ҳужумчи Эммануэль Фернандес билан тўқнашувдан кейин оғриқдан ерга йиқилди.
Натижада "Эвертон" тиббиёт ходимлари узоқ вақт давомида футболчига ёрдам беришди. Армандо кислородга муҳтож эди ва охир-оқибат оёғи маҳкам боғланган ҳолда замбилда олиб кетилди.