Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди.
The Northern Echo нашрининг хабар беришича, "мерсисайдликлар" "Борнмут" ҳужумчиси Антуан Семеньони сотиб олмоқчи. Келишувга "қизиллар"га тегишли, лекин "Мидлсбро"да ўйнайдиган Бен Доак ҳам қўшилиши мумкин.
Шунингдек, қайд этилишича, Доак қўшилган тақдирда ҳам бу тўғридан-тўғри ўйинчилар алмашинуви бўлмайди - "Ливерпуль" қўшимча пул тўлаши керак, лекин аниқ қанча маблағ эканлиги номаълум.