"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ярим ҳимоячи Кобби Майнунинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бизга футболчиларни яхшироқ тушуниш учун вақт керак. Мен Майнуни юқори позицияга кўтардим, чунки у илгари ярим ҳимояда ўйнаганида ҳимояда қийналганди.
Менимча, Кобби ажойиб иш қилди. 10-рақам сифатида у рақиб жарима майдончаси олдида кўпроқ эркинликка эга", деди португалиялик мураббий ўйиндан кейинги интервьюсида.