Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Роналдуга қарши ҳаракат қилган Шукуровнинг ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

Саудия Про лигасининг 19-туридан ўрин олган “Ан-Наср” ва “Ал-Фейҳа” клублари ўртасидаги учрашув кеча, 8 февраль куни бўлиб ўтди.

Учрашувда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ан-Наср” таркибида Дуран дубль қайт этган бўлса, 3-голга португалиялик Роналду муаллифлик қилди.

“Ал-Фейҳа” таркибида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Отабек Шукуров асосий таркибда майдонга тушди ва 79 дақиқа ҳаракат қилди. Sofascore нашри футболчининг ўйинини 6,7 баллга лойиқ кўрди. Меҳмонлар таркибида ҳужумчи Рензо Лопез энг кўп 6,9 балл олган.



Мезбонлар таркибида иккита гол урган Дуран энг юқори 9,1 балл билан баҳоланди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Садио Мане 8,3 баллга лойиқ кўрилган бўлса, Роналдуга 7,1 балл қўйилди.

“Ан-Наср” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 41 тага етказиб олди ва турнир жадвалининг 3-ўрнида бормоқда. “Ал-Фейҳа” 16 очко билан 14-ўринга жойлашган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:52, 08.02.2025.
Ўқилди: 2927 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5391]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4118]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3440]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3168]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3063]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2964]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2554]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2394]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2368]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик