"Милан"нинг собиқ ҳужумчиси ва ҳозирда клуб ходими Златан Ибраҳимович жамоанинг янги футболчиси, мексикалик ҳужумчи Сантьяго Хименеснинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Верона"га қарши ўйинда (1:0) футболчи ғалаба тўпини киритди.
"Хименес гол уришни яхши кўрадиган футболчи. Легионер учун А Серияга келиб, дарҳол сермаҳсул ҳаракатларни бошлаш осон эмас.
Бироқ, бу ҳам бизнинг масъулиятимиз. Биз унга ҳамма нарсани тўғри бажариши учун ёрдам бериш ниятидамиз", - деди Златан.













