"Байер" вингери Флориан Вирц ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.
Журналистнинг фикрича, "Бавария" ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи. Немис гранди 21 ёшли футболчи учун эҳтимолий таклиф устида иш бошлади. Мумкин бўлган келишув 140 миллион еврога баҳоланмоқда.
Флориан жорий мавсумда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.













