"Боруссия" ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт Чемпионлар Лигаси плей-оффининг жавоб ўйинида "Спортинг" билан дуранг (0:0) қайд этилгани ҳақида фикр билдирди.
"Ҳали ўсишимиз керак. Яхши ҳимояландик, аммо ҳужумда етарлича кескинлик бўлмади. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман, аммо бу ўйиндан кейин менда аралаш туйғулар қолди," - дея Брандтнинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.













