"Барселона" мухлислари Лионель Мессининг қайтишига умид қилмаса ҳам бўлади.
37 ёшли футболчи Майамида бахтли ва маҳаллий "Интер" билан шартномасини узайтириши кутилмоқда, деб хабар беради CBS Sports Golazo. Аргентиналик футболчи "Барселона" раҳбари Жоан Лапорта билан жуда ёмон муносабатда, шу сабабли футболчининг Каталония клубига қайтиши ҳозирча имконсиз.
Лионель Месси 2023 йилнинг ёзидан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилмоқда. Юлдуз ҳужумчининг флоридаликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси жорий йил охиригача мўлжалланган. Саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби ўзи учун қадрдон "Барса"ни 2021 йилда тарк этганди.













