Кириш Регистрация

U20 Осиё кубоги. Австралия илк марта Осиё чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Хитойда ўтказилган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Финалда Австралия ва Саудия Арабистони U20 терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Баҳснинг 24-дақиқасида Луис Агости 16 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса саудияликлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи — Талал Ҳажи.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармагач, ўйинга қўшимча бўлимлар белгиланди. Унда ҳам дарвозаларга тўп киритилмади.

Шу боис, навбат пенальтилар сериясига берилди. Дастлабки 9 нафар футболчи ўз имкониятини голга айлантирди. Саудия Арабистони терма жамоасининг сўнгги аъзоси зарбасини австралиялик посбон бартараф этди.

Шу тариқа, Австралия U20 терма жамоаси ўз тарихида илк марта Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

U20 Осиё кубоги.
Австралия - Саудия Арабистони - 1:1.
Қўшимча бўлимлар — 0:0. Пенальтилар серияси — 5:4
Голлар: Луис Агости (24) — Талал Ҳажи (45+3)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:35, 01.03.2025.
Ўқилди: 1991 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5829]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3399]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3010]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2668]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2106]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2015]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1921]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1913]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1879]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик