Войцех Шесни "Барселона" дарвозабонлари ўртасида Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди.
Польшалик дарвозабон мусобақанинг 1/8 финалида "Бенфика"га қарши ўйинда (1:0) 8 та сэйв амалга оширди.
Статистика йиғила бошланган 2003/04 йилги мавсумдан бери "Барселона"нинг ҳеч бир дарвозабони Чемпионлар Лигаси ўйинида ўз дарвозасида гол олиб чиқмай бунчалик кўп сэйв қилмаганди.













