Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 1-2 Насаф
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Маурисио Почеттино нега АҚШ терма жамоасини қабул қилганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенхэм» жамоаларининг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино нега АҚШ терма жамоаси бош мураббийи лавозимини қабул қилганини тушунтириб берди.  

«Эҳтимол, одамлар бу қароримни тушунишда қийинчиликка дуч келар. Менимча, биз каби мураббийлар штаби учун узоқ йиллик клуб фаолиятидан сўнг ўзимизга янги чақириқ ташлаш, ўзгача иш тизимида ўзимизни очиб бериш учун ажойиб имконият эди. Шунинг учун биз бу таклифга эътибор қаратдик ва таклиф келганда, "ҳа" дейиш осон бўлди».

«Менимча, жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш – бу ажойиб тажриба. Айниқса, гап АҚШ ҳақида кетаётган бўлса, бу жуда ҳайратланарли. Ҳозир жуда кўп ижобий нарсалар рўй бермоқда, ва, албатта, мен бу ишни қабул қилишимнинг асосий сабабларидан бири жаҳон чемпионатининг жуда яқин қолганидир. Мундиалда иштирок этиш учун тўрт йил кутиш шарт эмас, атиги икки йилдан кам вақт қолди».  

«Мен жуда ҳаяжондаман, чунки қарор тўғри бўлди, мен катта завқ олмоқдаман ва ҳар куни ўзим учун янги нарсаларни кашф қилиш, турли ҳиссиётларни бошдан кечириш жуда қизиқарли. Бу олдинги ишларимдан бутунлай бошқача. Бу бир сири очилмаган дунё каби, лекин биз бу вазиятдан жуда-жуда завқ олмоқдамиз», – деб Почеттинонинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:32, 18.03.2025.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz