Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди.
"Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи ЖЧ-2026 саралашида Латвия билан ўйиннинг 68-дақиқасида Деклан Райснинг узатмасини голга айлантирди.
Март ойи бошидан буён 31 ёшли ҳужумчи олтита ўйин ўтказиб, бешта гол урди: иккитаси Англия терма жамоасида, учтаси клубда.
Терма жамоа сафида Кейн ҳисобида 71 та гол бор. У унинг тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.