Кириш Регистрация

Роналдуга қарши ўйнашни орзу қилган футболчи адашиб бошқа жамоага ўтди

Баҳо:
+ | -

32 ёшли конголик ҳужумчи Тжеви Бифума 2024 йилнинг ёзида Греция чемпионатини тарк этиб, Эроннинг “Истиқлол” клубига ўтишга қарор қилди. Яқинда у жуда қизиқ интервью берди.

Бифума Эрон клуби таклифини қабул қилишдан аввал интернет орқали жамоа ҳақида маълумот излади ва унинг Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида “Ан-Насср”га қарши ўйнаши ҳақида маълумот олди. Ушбу баҳсда Криштиану Роналду ҳам майдонга тушиши кутилаётган эди.

Роналдуга қарши ўйнаш — менинг бир умрлик орзум эди. Шунинг учун кўп ўйлаб ўтирмай, таклифни қабул қилдим, дейди футболчи.

Аммо Бифума бир муҳим нарсани эътибордан четда қолдирди — Эрон футболида иккита “Истиқлол” бор эди: “Истиқлол Теҳрон” ва “Истиқлол Хузистон”.

Конголик ҳужумчи янглишиб “Истиқлол Теҳрон” ўрнига “Истиқлол Хузистон” билан шартнома имзолаганини кейинроқ тушунди. Натижада у Роналдуга қарши ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлди.

23-турдан кейин “Истиқлол Хузистон” Эрон чемпионатида 25 очко тўлаб, турнир жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибди. Футболчи жорий мавсум Про Лигаси доирасидаги 20 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланган.

Маълумот учун, Бифума Испаниянинг “Эспанёл”, “Лас-Палмас”, “Гранада” каби жамоаларида ўйнаган. 2014 йилда “Вест Бромвич” сафида Англияда қисқа муддат ҳаракат қилди ва кейин профессионал фаолиятининг катта қисмини Туркияда ўтказди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:29, 27.03.2025.
Ўқилди: 4637 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2141]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик