Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

"Барселона" ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтириш учун номзодларни аниқлади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" яна ўнг қанот ҳимоячиси қидиришни бошлади. “Кўк-анорранглилар” раҳбарияти Жюл Кунде марказий ҳимоячи позициясига қайтиши учун ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтириш ниятида. "Барселона" спорт директори Деку аллақачон ўнг қанот ҳимоячиси лавозимига асосий номзодлар рўйхатини тузган.

Каталонияликларнинг асосий мақсади “Монако” ҳимоячиси Вандерсон. Бразилиялик футболчини бир неча ойдан бери кузатиб боришади. Бироқ уни қўлга киритиш осон бўлмайди. Клуб Вандерсонни 30 миллион евродан камига қўйиб юбориш ниятида эмас. "Барселона" қўшимча бонуслар орқали бу миқдорни камайтиришга ҳаракат қилади.

Сўнгги ҳафталарда "блауграна" бошқа вариантга эга бўлди: "Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Ян Коуто. Ёш бразилиялик ўтган ёзда немис клуби билан 25 миллион евро эвазига шартнома имзолаганди, бироқ у ерда етарлича вақт топа олмаяпти.

Декуга тақдим этилган учинчи вариант - "Райо Валекано" ҳимоячиси Андрей Ратиу. Руминиялик футболчи ўзини Ла Лигадаги энг барқарор ҳимоячилардан бири сифатида кўрсатди. Унинг Испания чемпионатини билиши ва арзонлиги уни жозибадор вариантга айлантиради.

Киритилди: 20:31, 13.04.2025.
Ўқилди: 1731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.