"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси чорак финалининг "Астон Вилла"га қарши ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биз "Астон Вилла" олдимизга қўядиган муаммоларни ҳал қилмоқчимиз. Мақсадимиз ғалаба. Биз ҳар доим "Вилла Парк" каби стадионларда рақобатбардош бўлишни хоҳлаймиз. Биз уйда ҳам, меҳмонда ҳам ўйнашни яхши кўрамиз. Сафардаги ўйинлар муаммо эмас. Улар бизни рағбатлантиради" - деди Энрике УЕФА расмий сайтига.