Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

ФИФА расмий саҳифаси Ўзбекистон U-17 терма жамоасини эътироф этди

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида тарихий натижа қайд этиб, ғолибликни қўлга киритди. ФИФА расмий сайти жамоамизнинг ушбу муваффақияти ҳақида мақола эълон қилди.

Ўзбекистон 9 нафар футболчи билан Саудия Арабистонини мағлуб этиб, Осиё кубогида зафар қучди. Қизиқ жиҳати шундаки, Жамоа таркибидаги ҳужумчи Нурбек Сарсенбаев ва ҳимоячи Миразиз Абдукаримов биринчи бўлим охирида майдондан четлатилганига қарамай, иккала гол ҳам айнан шундан сўнг киритилди.

Турнир давомида аъло даражада ўйнаган Исломбек Исмоилов бошчилигидаги жамоа Тоиф шаҳридаги "Қирол Фаҳд" стадионида ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этди.

Иккинчи бўлим бошида ҳимоячи Муҳаммад Ҳакимов пенальти орқали ҳисобни очди, 70-дақиқада эса қанот ҳужумчиси Садриддин Ҳасанов чиройли ҳаракатлари эвазига ғалабани мустаҳкамлади. Ҳасанов бу турнирда кўрсатган юқори савияли ўйини учун мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.

Ўзбекистон сўнгги саккизта қитъа турнирининг еттитасида камида чорак финалгача етиб борган ва 2023 йилда Индонезияда ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам шу босқичгача етиб келиб, яхши таассурот қолдирганди, — дейилади ФИФА хабарида.

Киритилди: 13:21, 21.04.2025.
Ўқилди: 5340 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.