"ПСЖ" вингери Усмон Дембеле "Астон Вилла"га қарши Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин жамоадоши Дезире Дуэ ҳақида фикр билдирди.
"Мен Дезирни "Ренн"да ўйнаган пайтидан биламан. У жуда қобилиятли. Менимча, у узоққа боради. Биз уни рағбатлантирамиз, ишни давом эттиришини айтамиз. Бундай ёшлигида у ўз ёшидан ташқари ўз ўйинида етукликни кўрсатади" - деди Дембеле УЕФА расмий сайтига.