Жорий мавсумда ПСВ U17 таркибида 30 учрашувда 20 та гол урган ёш ҳужумчи Лиам ван Нистелрой Эйндховен клуби билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолади. "Лестер Сити" бош мураббийи Руд ван Нистелрой айнан ушбу тадбир учун Эйндховенга етиб келди.
Шу пайтгача Лиам ўзига эътибор қаратмаслик учун онасининг фамилияси бўлган Слатс номи билан ПСВнинг ёшлар академиясида ўйнаган. Аммо энди у Лиам ван Нистелрой номи остида ўйнашга қарор қилди.