Италия кубогида бугун ярим финал доирасидаги "Интер" - "Милан" жавоб учрашуви ўтказилади.
Томонлар илк ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.
Бугун "Интер" сафида жароҳат сабаб Валентин Карбони, Дензел Дюмфрис, Маркус Тюрам ва Пётр Зелиньиски ўйинни ўтказиб юборади.
"Милан" таркибида эса Рубен Лофтус-Чик ва Эмерсон Рояль баҳсда иштирок этмайди.













