Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

U23 Осиё кубоги-2026 мусобақаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

ОФК жорий йилда U-17 ва U-20 Осиё кубоги мусобақаларини ўтказди. Келаси йили эса бизни U23 Осиё кубоги турнири кутиб турибди. 16 жамоа иштирок этадиган мазкур қитъа чемпионатига саралаш баҳслари эса 2025 йилнинг сентябрь ойида ўтказилади. Саралаш босқичи формати ҳақида таништириб ўтамиз.

1. Саралаш босқичида иштирок этиш учун 44 та ассоциация ариза берган. Улар 11 та гуруҳга ажратилади (ҳар бир гуруҳдан 4 тадан жамоа). Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 29 май куни ўтказилади.

2. ОФК қуръадан аввал жамоаларни саватларга ажратиш тамойилига ўзгартириш киритди. Энди жамоаларнинг аввалги битта мусобақада қайд этган натижалари эмас, балки сўнгги 3 та турнирда натижалари инобатга олинадиган бўлди. Охирги 3 та U23 Осиё кубоги ҳисоб-китоб қилинганда эса, ЎЗБЕКИСТОН энг юқори балл тўплади (1 та ярим финал ва 2 та финал). Шу боиси, жамоамиз қуръада 1-саватдан ўрин олади.

1-САВАТ
Ўзбекистон
Япония
Ироқ
Жанубий Корея
Вьетнам*
Австралия
Қатар*
Таиланд*
Иордания*
Тожикистон*
БАА*

2-САВАТ
Индонезия*
Кувайт
Эрон
Туркманистон
Малайзия
Хитой*
Баҳрайн
Фаластин
Сурия
Яман
Камбожа*

3-САВАТ
Мьянма*
Уммон
Сингапур
Қирғизистон*
Ҳиндистон
Ливан
Лаос
Тимор-Лесте
Тайван
Филиппин
Гонконг

4-САВАТ
Афғонистон
Бангладеш
Муғулистон
Гуам
Покистон
Макао
Непал
Бруней
Шри-Ланка
Бутан
Шимолий Мариана ороллари

Юлдузча (*) белгиси қўйилган давлатлари саралаш гуруҳларига мезбонлик қилади. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон саралаш босқичини ўзида қабул қилиш учун ариза бермаган.

3. Саралаш босқичида гуруҳ ғолиби бўлган жамоалар ҳамда 2-ўринни банд этганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4 та терма финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади. Улар сафига мезбон Саудия Арабистони қўшилади.

4. Саралаш босқичи ўйинлари 2025 йил 1-9 сентябрь кунлари ўтказилади. Финал босқичи эса 2026 йил 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Дарвоқе, U23 Осиё кубоги-2026 турнири бошқа халқаро мусобақаларга йўлланма бермайди. ОФК қарорига кўра, U23 Осиё кубоги мусобақаси 2028 йилдан кейин ҳар 4 йилда бир марта ўтказишга қарор қилди. Энди турнир фақат олимпиада ўтказиладиган йилларда бўлиб ўтади. Яъни кейинги мусобақалар 2026 ва 2028 йилларда ўтказилса, ундан кейингиси 2032 йилда ташкил этилади.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 10:27, 02.05.2025.
Ўқилди: 11028 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.