Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Аёллар футзали бўйича ОЧ. Ўзбекиcтон 2-турда Австралияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Ҳоҳҳот шаҳрида аёллар футзали бўйича Осиё кубогида гуруҳ босқичининг 2-турига старт берилди. Тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши майдонга чиқди.

Ўйиндаги ҳисобни "яшил қитъа" вакиллари 11-дақиқада очишди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Гулзода Амирова мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари жамоамиз учун омадли чиқди. Фаррух Зокиров шогирдлари баҳснинг 24 ва 28-дақиқаларида Оминахон Валихонова ва Шодия Тошева томонидан урилган голлар эвазига орадаги фарқни иккитага ошириб олишди.

Австралияликларнинг иккинчи таймнинг иккинчи ярмини ўйновчи дарвозабон тактикасида ҳаракат қилишди. Дарвозабонимиз Ангелина Полишкевич рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтарди. Ўз навбатида ўзбекистонликлар рақибнинг бўш қолган дарвозасини ишғол қилиш учун камида 5 марта имкониятга эга бўлишди. Аммо футзалчиларимизнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Бир вазиятда тўп рақиб дарвозаси устунига тегиб қайтди.

Шу тариқа, Ўзбекистон 2-турда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот ўрнида. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни банд этган энг яхши кўрсаткичга эга бўлган яна икки терма жамоа чорак финалга йўл олади. Шу маънода кураш охирги турга қадар давом этади.

ОСИЁ КУБОГИ
"А" гуруҳи, 2-тур
АВСТРАЛИЯ - ЎЗБEКИСТОН – 1:3
Голлар: Даиси Арровсмитҳ 11ʼ — Гулзода Амирова 14ʼ; Оминахон Валихонова 24ʼ Шодия Тошева 28

Ўзбекистон 3-турни 10-май куни Хитойга қарши ўтказади. Ўйин 17:00да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:04, 08.05.2025.
Ўқилди: 9403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.