Кириш Регистрация
14/06 20:00 ОКМК 0-0 Шўртан
14/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Пахтакор
14/06 20:00 Қизилқум 0-0 Сўғдиёна
15/06 20:00 Сурхон 0-0 Нефтчи
15/06 20:00 Насаф 1-0 Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм 1-2 Динамо

"Барселона" ёки "Реал": Холанд янги клубни танлади

Баҳо:
+1 | -

Ҳужумчи Эрлинг Холанд қачондир Испания чемпионатида ўзини синаб кўрмоқчи. Матбуот турли вақтларда норвегияликни Ла Лиганинг икки суперклуби - "Реал" ва "Барселона" билан боғлаган.

El Nacional нашри хабарига кўра, Холанд "Реал" вариантини қисқа ёки ўрта муддатли манзили сифатида истисно қилган. Асосий сабаб иқтисодий эмас, балки спортга боғлиқ - Эрлинг Винисиус ва Мбаппе билан ҳужумда унга ўрин йўқлигини тушунади. "Барселона"да эса юлдуз ҳужумчи янги давр етакчисига айланиши мумкин бўлган лойиҳани кўрмоқда.

Манбанинг қайд этишича, Холандинг "Барселона"га трансфери 2026 йилнинг ёзида расмийлаштирилиши мумкин. Каталонияликларда молиявий ишларни тартибга келтириш учун вақт бор. "Кўк-анорранглилар" бу вақтгача 175 миллион евро топиши керак - Холандинг трансфери тахминан шунчага тушади.

Киритилди: 07:57, 11.05.2025.
Ўқилди: 13356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.