Жоан Лапорта Ансу Фати билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
Ўтган мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафида барча турнирларда 11 та ўйин ўтказиб, гол ура олмади.
"Биз унинг ўйнашини истаймиз. Уни кийиниш хонасида бошқа Ла Масиа битирувчилари каби яхши кўришади. Лекин у ўйнаши керак.
Унга ҳам, "Барселона"га ҳам фойдали қарор қабул қила оламиз", - деди "Барселона" президенти.













