Ливан терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тео Бюкер Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий Твиттери хабар тарқатди.
Шарномага мувофиқ, германиялик мутахассис 1 йил давомида даммамликларни бошқарадиган бўлди. Шартноманинг молиявий томонлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахассис Ливан терма жамоаси билан ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги босқичигача етиб келишга муваффақ бўлди. Бу Ливан футболи учун улкан натижа ҳисобланади.