Англия терма жамоаси 2025 йилги ёшлар Европа чемпионати чорак финалида Испанияни 3:1 ҳисоби билан мағлуб этди.
Инглизлар сафида Жеймс Макэйти, Харви Эллиот ва Эллиот Андерсон гол урди. Испанияликлар сафида голни Хави Герра пенальтидан киритди.
Яна бир чорак финал учрашувида Нидерландия терма жамоаси Португалияни 1:0 ҳисоби билан енгди. Ягона голни Эрнест Поку киритди.
Ярим финалда Англия Нидерландия билан беллашади. Бошқа 1/2 финал учрашувида эса Германия - Италия ҳамда Дания - Франция жуфтликлари ғолиблари тўқнаш келади.













