Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

КЎЖЧ. «Боруссия» ва «Флуминенсе» плей-офф босқичига йўл олди

Баҳо:
+ | -

АҚШда ўтаётган 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида «Боруссия» Дортмунд ва Бразилиянинг «Флуминенсе» жамоалари F гуруҳидан плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлишди.

Цинциннатидаги «TQL Stadium»да бўлиб ўтган 3-тур учрашувида «Боруссия» Жанубий Кореянинг «Ульсан Хёндэ» жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 36-дақиқасида германияликлар сафида ягона голни Даниэль Свенссон киритди. Унга пасни Жоб Беллингем узатди.

Шу натижадан сўнг «Боруссия» 3 та учрашувдан 7 очко жамғариб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. У 1/8 финалда E гуруҳида иккинчи ўринни эгаллайдиган жамоага қарши майдонга тушади. «Ульсан Хёндэ» эса мусобақадаги барча ўйинларда мағлубиятга учраб, сўнгги ўринни эгаллади.

Шу куни Майамидаги «Hard Rock Stadium»да бўлиб ўтган бошқа бир учрашувда «Флуминенсе» ва Жанубий Африка Республикасининг «Мамелоди Сандаунз» жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу натижа бразилияликларга 5 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди ва улар ҳам 1/8 финалга йўл олди. «Мамелоди Сандаунз» эса 4 очко билан учинчи ўринда қолди ва мусобақани тарк этди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 2025, "F" гуруҳи, 3-тур
Боруссия Дортмунд (Германия) — Ульсан Хёндэ (Жанубий Корея) - 1:0
Гол: ⚽ 36' — Даниэль Свенссон (ассист: Жоб Беллингем)

Мамелоди Сандаунз (ЖАР) — Флуминенсе (Бразилия) - 0:0

"F" гуруҳидаги якуний ҳолат:

1. «Боруссия» — 7 очко
2. «Флуминенсе» — 5 очко
3. «Мамелоди Сандаунз» — 4 очко
4. «Ульсан Хёндэ» — 0 очко

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:05, 26.06.2025.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6880]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4770]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3218]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3076]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3071]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2525]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2230]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2001]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1940]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик