Дортмунднинг "Боруссия" клуби кетма-кет тўртинчи йил совринсиз қолди.
Нико Ковач бошчилигидаги жамоа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида "Реал"га мағлуб бўлди (2:3).
Шу тариқа "Боруссия" яна бир бор мавсумни совринсиз якунлади. Бундеслигада клуб 4-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида "Барселона"га ютқазиб қўйди. Германия кубогида "Боруссия" иккинчи босқичда "Вольфсбург"га ютқазди (0:1).
Дортмунд клуби сўнгги бор 2020/21 йилги мавсумда кубок қўлга киритган - ўшанда Германия кубогида зафар қучганди.