Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Алехандро Гарначо “Манчестер Юнайтед” раҳбариятига шарт қўйди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” футболчиси, 21 ёшли аргентиналик вингер Алехандро Гарначо клуб раҳбариятидан “Челси”нинг таклифини қабул қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Унга кўра, Гарначо “қизил иблислар” раҳбариятига шарт қўйиб, агар уни “Челси”га трансфер қилишни истамаса, 6–12 ой давомида захирада ўтиришга тайёр эканини билдирган. Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” футболчи учун 70 миллион фунт стерлинг талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди эса клуб ушбу нархни пасайтирган ва ҳозирда Гарначони 50 миллион фунт эвазига сотиб юборишга тайёр.

Олдинроқ “Челси” “Манчестер Юнайтед”га аргентиналик ярим ҳимоячини ўз футболчиларидан бири билан алмаштиришни таклиф қилгани хабар қилинганди. Бироқ “Манчестер Юнайтед” бу таклифга рад жавобини берган ва футболчини фақат нақд пулга сотмоқчи эканлигини билдирган.

Алехандро Гарначо ўтган мавсум барча турнирлар доирасидаги 58 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 10 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:40, 12.08.2025.
Ўқилди: 3407 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.