Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Роберто Карлос, Каннаваро, Матерацци, Рибери, Майкон — футбол афсоналари Ўзбекистонга келмоқда!

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 26-27 август кунлари мамлакатимиз спорти тарихида яна бир унутилмас саҳифа очилади. Юртимизга дунёнинг энг машҳур футбол юлдузлари ташриф буюрмоқда.

Жумладан:

Дида — Жаҳон чемпиони, "Милан" таркибида УЕФА Чемпионлар Лигасининг икки карра ғолиби.

Роберто Карлос — кучли зарбалари билан ном қозонган, дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири, Жаҳон чемпиони, УЕФА Чемпионлар Лигасининг уч карра ғолиби.

Фабио Каннаваро — Жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" соҳиби, 2006-йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган ягона ҳимоячи.

Марко Матератци — Жаҳон чемпиони, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Майкон — "Интер"нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Кристиан Заккардо — 2006-йилги жаҳон чемпиони, италиялик ҳимоячи.

Кларенс Зеедорф — "Милан" афсонаси, Чемпионлар Лигасини уч хил клуб билан ютган ягона футболчи.

Сержиньо — "Милан"нинг чап қанот ҳимоячиси, сермаҳсул паслари билан танилган.

Франк Рибери — "Бавария" клубининг афсонавий ярим ҳимоячиси, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Кевин Курани — Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, "Шалке-04" клуби афсонаси.

Мазкур юлдузлар 26-август куни “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида "BMB" ҳамда "Oil Star" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашувига ташриф буюриши ва мухлислар билан учрашиши режалаштирилган.

27-август санасида эса бир қатор учрашувлар ўтказилиши дастурга киритилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Жаҳон футбол афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгиланган. Ўйиннинг бошланиш вақти ҳамда манзили ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Футбол афсоналари билан унутилмас онларнинг бир қисмига айланиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон Футзал Федерацияси, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси

Бош ҳомий — BMB HOLDING

Титул ҳомий — "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

Расмий ҳомий — BMB Заъфарон

Суғурта ҳамкори — SQB INSURANCE

Тадбир ҳамкорлари — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 17:19, 14.08.2025.
Ўқилди: 4443 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.