Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторовда кескин пасайиш, Жавоҳир Синдоров эса бир поғона кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон Шахмат Федерацияси август ойининг якуни бўйича рейтингни янгилади. Янгиланган рўйхатнинг кучли 100 талигига 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер кирди.

Норвегиялик Магнус Карлсен ҳали ҳам FIDE рейтингида етакчилик қилмоқда. Ҳозирда унинг ҳисобида 2839 очко мавжуд. Иккинчи поғонани америкалик Ҳикару Накамура (2807) эгаллаган бўлса, кучли учликка яна бир АҚШ вакили Фабиано Каруана (2789) киради.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов тўрт поғона пастлади. У сўнгги бир неча ой давомида 7-ўринни эгаллаб келаётган эди, аммо август якунларига кўра у рейтингда 11-поғонани банд этган. Ҳозирда Абдусатторов ҳисобида 2748 очко бор (ўтган ойда 2771 очко бўлган).

Халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган яна бир шахматчи Жавоҳир Синдоров эса бир поғона кўтарилди. У июл ойида FIDE рейтингида 25-ўринни банд қилган бўлса, август янгиланишида 24-ўринга кўтарилди (2722 очко билан).

Рустам Қосимжонов сўнгги ойлар давомида Ўзбекистоннинг энг кучли учинчи шахматчиси номини ҳеч кимга бермай келаётган эди. Бироқ август ойида Нодирбек Якуббоев (2681 очко) кескин кўтарилди ва рейтингда 59-ўриндан 45-ўринга чиқди. У нафақат 14 поғона кўтарилди, балки Рустам Қосимжоновни ортда қолдириб, мамлакатнинг 3-рақамли шахматчисига ҳам айланиб олди. Қосимжонов эса 2675 очко билан 46-ўриндан жой олган. Ўзбекистонлик яна бир гроссмейстер Шамсиддин Воҳидов эса август ойи рейтингида пастлади. У ҳозирда 2645 очко билан 83-ўринни эгаллаб турибди (аввал 76-ўрин).

Ўзбекистон шахмат федерацияси эса жамоалар рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди. Федерация ҳисобида 2601 очко мавжуд.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:05, 02.09.2025.
Ўқилди: 2313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.