Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб эта олмади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Россия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳси кеча бўлиб ўтди. Учрашув Москвадаги «Лукойл Арена» стадионида ўтказилди. Ўйинни ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев бошқарди. Ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Иордания терма жамоаси ФИФА рейтингида 64-ўринни эгаллаб турибди. 2026 йили ушбу жамоа тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади, чунки саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.

Иорданияга қарши баҳсдан ташқари, Россия терма жамоаси 2025 йилда яна тўртта ўртоқлик ўйини ўтказди. 19 март куни Валерий Карпин шогирдлари Гренадани йирик ҳисобда (5:0) мағлуб этди. 25 март куни Замбия устидан ҳам 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 6 июнь куни 56 ёшли мутахассис шогирдлари Нигерия билан дуранг ўйнади (1:1). 10 июнь куни эса Россия Беларус терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Сентябрь ойида Валерий Карпин жамоаси яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу сафар рақиб Қатар терма жамоаси бўлади. Ушбу баҳс 7 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
2025 йил 4 сентябрь, пайшанба. 22:00
Россия — Иордания - 0:0

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:03, 05.09.2025.
Ўқилди: 1287 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.