Хавьер Занетти Роналдога қойил қолди.
"У мен билан бирга ўйнаганларнинг энг яхшиси эди. Биз бирга ўтказган мавсумларда у ўзининг энг юқори чўққисига чиқди.
Унинг машғулотларда қилган ишлари барчани ҳайратда қолдирди. У жамоага қувонч келтирди, унинг мавжудлиги устунлик эди.
Шубҳасиз, бу Моратти давридаги энг муҳим трансфер бўлган”, - деди “Интер” вице-президенти.













