Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Кейн ҳозирча АПЛга қайтмоқчи эмаслигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ҳали АПЛга қайтиш нияти йўқлигини айтди.

"Узоқроқ қолиш ["Бавария"да] масаласига келсак, мен буни аниқ тушунишим мумкин. Бир-икки ҳафта олдин "Бавария" билан ҳали бундай суҳбатлар бўлмаганини очиқ айтгандим, аммо агар улар бўлса, гаплашишга ва самимий суҳбат ўтказишга тайёрман. Кўриниб турибдики, бу келгуси йил қандай ўтишига ёки тахминан нимага эришишимизга боғлиқ. Айни дамда биз фантастик мавсумни бошдан кечиряпмиз, деб айтган бўлардим ва мен бошқа ҳеч нарсани ўйламаяпман.

Премьер-лигага келсак, билмайман. Агар мендан "Бавария"га ўтган вақтимда сўраганингизда, аниқ қайтаман, деган бўлардим. Фаолиятим давомида ўрганганларим шуки, турли имкониятлар ва турли вақтлар бўлади ва ҳамма нарса ўз ўрнига тушади," - дея 32 ёшли англияликнинг сўзларини келтиради ESPN.

2025/26 йилги мавсумда Кейн барча мусобақаларда 10 та ўйинда 18 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Ҳужумчи бунгача "Тоттенҳем," "Лестер," "Норвич," "Millwall" ва "Лейтон Ориэнт" клубларида ўйнаган.

Киритилди: 08:50, 07.10.2025.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7737]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4398]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3402]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3371]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2972]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2449]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1743]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1665]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1639]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик