Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Харри Кейн Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақда турнирнинг ижтимоий тармоқларида хабар берилди. Англиялик форвард сентябрь ойида Бундеслиганинг учта ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













