Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА қарздор клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) бир қатор профессионал клубларнинг футболчилар ва бошқа жамоалар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажармаётганини маълум қилди. Унга кўра, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Андижон”, “Хоразм”, “Бухоро”, “Қумқўрғон-1977” ва “ТерДУ” клублари қарзларини белгиланган муддатларда тўлиқ қопламаган.

Ёзилишича, “Навбаҳор” футболчилар Жамшед Искандаров, Иброҳим Йўлдошев, Диёржон Туропов, Одил Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Шаҳзодбек Убайдуллаев ва мураббий Муҳиддин Ортиқов олдидаги қарзларни тўлиқ тўламаган.

“Нефтчи” эса Азизбек Амонов, Манучеҳр Сафаров ва Шоҳруҳ Ғадоев билан бўлган молиявий мажбуриятларини бажармаган.

Бундан ташқари, “Андижон” клуби “Пахтакор” ва “Бунёдкор” олдидаги машғулот компенсацияси ҳамда трансфер шартномалари бўйича, “Хоразм” ва “Бухоро” эса “Пахтакор” олдидаги қарзларини тўламаган.

“Қумқўрғон-1977” футболчи Орзу Раззоқов, “ТерДУ” эса Сарвар Ҳусонов ва Фаррух Ҳайдаров билан ҳисоб-китоб қилмаган.

Аввалроқ, қарзларни ўз вақтида узмаганлик сабабли “Навбаҳор” ва “Нефтчи” клубларига 2025-йилги мавсумда қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқи қўйилганди. Вилоят ҳокимликлари томонидан қарзларни тўлаш бўйича кафолат хатлари тақдим этилгач, бу тақиқ вақтинча олиб ташланган, бироқ тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

ЎФА таъкидлаганидек, бу клубларнинг қарзларини узмасдан келаётгани сабабли уларга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилиши кутилмоқда.

3 ноябрь куни ЎФАнинг тегишли қўмитасида қуйидаги санксиялар муҳокама қилинади:

- “Навбаҳор лочинлари” ва “Нефтчи” клубларидан Суперлигадаги 3 очко олиб ташлаш ва қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш;

- “Андижон”, “Хоразм”, “Бухоро” ва “ТерДУ” клубларига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйиш;

- “Қумқўрғон-1977” клубини эса мусобақадан четлаштириш эҳтимоли мавжуд.

“Ассоциация аъзоси бўлган ҳар бир клуб футболчилар, мураббийлар ва бошқа жамоалар олдидаги молиявий мажбуриятларни ўз вақтида бажариши шарт”, дейилади ЎФА баёнотида.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:20, 23.10.2025.
Ўқилди: 1674 марта.
Фикрлар: 76 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4531]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2803]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2787]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2676]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2560]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2547]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2498]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2349]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2279]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик