Кириш Регистрация

Лотар Маттеус: "Месси ва Роналду бошқа-бошқа, мен услуби туфайли Лионелнинг мухлисиман"

Баҳо:
+2 | -

Германия терма жамоаси, "Бавария" ва бошқа клубларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Лотар Маттеус Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг таққосланиши ҳақида гапирди.

- Ким яхшироқ: Месси ёки Роналду?

- Мен Мессининг услуби туфайли унинг мухлисиман. Месси Роналдудан яхшироқ дейишни ёқтирмайман, чунки уларнинг услуби ҳар хил. Роналду жисмонан кучли. Месси ақллироқ.

Роналду қисқа муддатга хурсанд қилса, Мессининг ўйинидан узоқ вақт завқланиш мумкин. Ва шунинг учун мен Мессини афзал кўраман. У сўнгги 15 йил ичида футбол учун муҳимроқ эди.

Агар улардан бири билан ўйнаш имкониятига эга бўлганимда, бу аргентиналик маэстро бўлиши аниқ эди," - деди Маттеус.

Киритилди: 07:48, 18.11.2025.
Ўқилди: 775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.