"Ливерпул"дагилар ҳали ҳам ёзда Испанияда автоҳалокатда ҳалок бўлган Диогу Жотани ўйлаяпти. Бош мураббий Арне Слот буни тан олди. Жамоа португалияликнинг ўлими қанчалик кучли таъсир қилганини ўлчай олмайди, аммо беқарор натижаларни шу билан изоҳлашдан бош тортди.
"Биз ҳар доим нишонда бўламиз, баъзида адолатли, баъзида эса йўқ. Аммо мен Робертсоннинг ушбу интервьюсини жонли равишда кўрдим ва бу барчамиз учун оғриқли савол эканлигини тушунаман ва бу мутлақо нормал ҳолат. Шундай пайтларда хотини ва болаларини ўйлайман - уларга биздан кўра юз чандон оғир.
Уни эслаш муҳим. У ғайриоддий йигит эди. Бу натижаларга қандай таъсир қилишини ўлчаб бўлмайди. Лекин буни ҳеч қачон баҳона қилиб ўтирмайман. Биз уни жуда соғиндик, аммо бу ўйинда қанчалик акс этганини айта олмайман", деди Слот.
Эслатиб ўтамиз, Англиянинг амалдаги чемпионлари бу мавсумда 11 ўйиндан сўнг пешқадам "Арсенал"дан 8 очко ортда қолиб, турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди.













