Бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Кеча мусобақа саралаш баҳслари доирасида 7 нафар ватандошимиз рингга кўтарилди ҳамда уларнинг барчаси ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Натижалар билан танишинг:
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Армен Машакарян (IBO-PRO) - 4:1
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Омурбек Бекжигит уулу (Қирғиз Республикаси) - 5:0
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Калил Луан Брасил (Бразилия) - рақиб иккинчи раунддан сўнг жангдан бош тортди.
+92 кг: Арман Маханов - Уладзислау Смиаҳликау (Беларусь) - 5:0 (рақибнинг қоши ёрилиб кетиши оқибатида жанг 1 раундда тўхтатилди; бу вақтга келиб Маханов очколар эвазига олинда бораётганди - 5:0)
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Анваржан Ходжиев (Қирғиз Республикаси) - 5:0
-60 кг: Абдумалик Халоков - Энрике Какулов (Испания) - 5:0
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Вакҳтанг Харутюнян (Арманистон) - 5:0.













