"Бавария"нинг собиқ футболчиси Дитмар Хаманн "Ливерпул"га ўтган Флориан Вирцнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Унинг ўйинини кузатганимда, баъзида унинг ўзи ҳам "Ливерпул"да муваффақият қозонишига ишонмаётгандек ҳис қиламан", - дея Хаманнинг сўзларини келтиради Sky Sport.
Унинг таъкидлашича, инглиз футболи услуб жиҳатидан анча фарқ қилади ва ҳозирча германиялик хавбек бу шароитга мослаша олмади.
Вирц "Ливерпуль" сафида АПЛда 14 та ўйинда майдонга тушиб, гол ҳам, голли узатма ҳам бермаган.













